Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Микробиология институтида янги лаборатория ташкил этилди

2020-11-02 | Фан

ЎзР ФА Микробиология институтида AllWellLab МЧЖ билан ҳамкорликда Жаҳон Ислом тараққиёт банки ва Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан илмий-тадқиқот лойиҳага ажратилган маблағларни жалб этган ҳолда янги лаборатория ташкил этилди.

Лабораторияда фармацевтика, ветеринария, паррандачилик ва балиқчилик учун микроб препаратлар яратиш, уларни кичик ҳажмда ишлаб чиқариш ва амалиётга тадбиқ этиш ишлари амалга оширилади.

Ишлаб чиқариш учун тайёр бўлган биопрепаратлардан бири ошқозон ва ичак яллиғланишининг олдини олувчи ва даволовчи «Лактопрополис» дори воситаси. Дунёда препаратнинг аналоги йўқ бўлиб, илмий лойиҳалар доирасида ўтказилган клиник олди синовлари унинг юқори самарадорлигини кўрсатган. Ушбу препарат расмий рўйхатдан ўтганидан кейин ишлаб чиқариш ва тижоратлаштиришни йўлга қўйиш мўлжалланган.

Келажакда витамин ҳосил қилувчи пробиотик препаратлар, сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатилишга мўлжалланган бир марта қўшиладиган ачитқилар, ветеринария, паррандачилик, балиқчиликда ишлатиладиган озуқага прробиотик қўшимчалар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Лаборатория янги авлод биопрепаратлар ишлаб чиқиш, юқори малакали илмий ва ишлаб чиқариш учун кадрлар тайёрлаш ҳамда фармацевтика ва биология йўналишида таълим олаётган бакалавр ва магистрлар учун амалиёт ўтиш учун хизмат қилади.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться