Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Камбағалликни қисқартириш энг муҳим вазифа

2020-11-02 | Жамият

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Фарғона туманида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашди.
 
Фарғона тумани чегарадош ҳудуд ҳисобланиб, бу ерда 213 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туманда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилган. Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари жорий йил июль ойида эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст бўлгани боис лавозимидан озод қилинди.
 
Туманда жорий йилнинг ўтган даврида 21 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 692 нафар киши иш билан таъминланди. Йил якунига қадар қўшимча 16 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади ҳамда 1 минг 138 нафар янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, 16 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 3 миллион 153 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция ва кредит ўзлаштирилди. Тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш ҳам доимий эътиборда.
 
Аҳолини иш билан таъминлаш муҳим вазифалардан биридир. Туманда 8 минг 830 нафар ишсизлар бор. Бугунги кунда сектор раҳбарлари томонидан уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 7 минг 544 нафар аҳоли ишга жойлаштирилди. 3 минг 151 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди. “Темир дафтар”га киритилган 389 нафар аҳолига иссиқхона ва уруғликлар олиш учун субсидиялар берилди. 2 та кооператив ташкил қилиниб, 80 нафар ишсизлар унга бириктирилди.
 
 
Жамоатчилик эшитувида туманда истиқомат қилаётган ижтимоий химояга мухтож оилаларнинг аёлларини касбга ўргатиш, уларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аъзоларини ишга жойлаштириш бўйича ишлар таҳлил қилинди. Бу бўйича мутассади ташкилотлар раҳбарлари ахборот берди.
 
– Бундан ташқари, Зоом платформаси орқали кузатиб борган фаол фуқаролардан келган саволларга жавоб берилди, – дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Дилафрўз Қосимова. – Жамоатчилик эшитуви вақтида туманда “темир дафтар” ва “ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг 3 нафар аъзолари ишсизлиги ва касби бўйича иш излаётгани ҳақида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилди. Марказ томонидан таклиф этилган жойларга мазкур фуқаролар ишга жойланди.
 
Тадбир якунида туманда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
 

 

М.СУЛАЙМОНОВ

Манба: ЎзА

Поделиться