Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янгича ҳарбий анъаналардан бири

2020-11-02 | Хавфсизлик соҳаси

Яқинлари, командир ва бошлиқлари гувоҳлигида аждодлар хок-туропи макон топган мана шу азиз ва муқаддас она тупроғимизни ҳамиша кўз қорачиғидай асрашга онт ичиб, Ватанга қасамёд қилган ҳарбий хизматчиларга қурол-яроғларнинг тантанали бириктирилиши пайдо бўлган янгича ҳарбий анъаналаримиздан саналади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида Ватанга қасамёд қилган курсантларга қурол-аслаҳалар бириктирилди. Маросимда катта хаётий тажрибага эга бўлган офицерлар томонидан курсантларга қурол-аслаҳалар топширилар экан, уларга ҳарбий институтда билим олиш билар бир қаторда қурол-аслаҳаларнинг сир-синоатларини маҳорат билан пухта эгаллашлари ва доимо жанговар шай ҳолатда сақлашларига тавсиялар берилди.

 

– Бизларга ишониб топширилган қурол-аслаҳаларнинг машғулотлар давомида техник тавсифларини пухта ўрганиб, Ватанимизнинг тинчлиги, халқимизнинг осойишта хаётини таъминлаш учун доимо шай ҳолатда тутамиз, – дейди курсант Рустам Бобожонов.

Капитан Шерқўзи ҲАКИМОВ

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться