Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Samarkand Half Marathon” ғолиблари аниқланди

2020-11-01 | Спорт

Бугун Самарқанд шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Samarkand Half Marathon”ига старт берилди.

Бу йилги ярим марафон баҳслари Пандемия сабабли онлайн тарзда ташкил этилаётган бўлсада, Самарқанд шаҳрида мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди.

Марафоннинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари А.Каримов иштирок этди.

Ушбу марафон ҳар йили маданият ва санъат объектларидаги мавжуд инклюзив муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини ривожлантириш масалалаларини ҳал қилишга ёрдам бериши билан аҳамиятлидир.

Маросимдан сўнг “Samarkand Half Marathon”нинг 21 километр масофасига югуриш учун старт берилди. Унда эркаклар ўртасида Тошкент вилояти вакили Андрей Петров биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Қизлар баҳсида ўн минг метрга югуришда Ўзбекистон рекордчиси, сурхондарёлик Цитора Ҳамидова ғолиб бўлди.

“Марафонда 35 та давлатдан 3 мингга яқин спортчилар онлайн тарзда қатнашмоқда. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ушбу марофонда иштирок этиш учун имконият яратилди. Бугунги марафон иштирокчиларининг барчаси қалбан Самарқандда эканлигига аминман. Дунёда юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият туфайли 2020 йилги Samarkand Half Marathon дастури ушбу тадбирнинг спорт қисмини икки шаклда – Самарқандда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 42 нафар профессионал спортчилар учун 21 км масофага югуриш мусобақаси ва ҳамма учун виртуал югуриш мусобақасини ўтказишни назарда тутади. Самарқанд ярим марафони – нафақат шаҳарнинг ташриф қоғози, балки шаҳар билан танишиш учун энг яхши имкониятдир”, деб айтиб ўтди А.Абдуҳакимов ОАВга берган интервьюсида.

Мусобақанинг старти «Регистон» майдонидан бошланади, кейин спортчилар Самарқанднинг Бибихоним, Афросиёб, Ҳазрати Ҳизр, Хўжа Дониёр мақбараси, Улуғбек ва «Шоҳизинда» расадхоналари каби асосий диққатга сазовор жойлари ёнидан ўтишади.

Эркаклар ва аёллар ўртасида ҳар бир йўналишда энг яхши натижа кўрсатган 5 нафардан қатнашчи ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланади. Унга кўра:

1-ўрин – 12 миллион сўм;

2-ўрин – 10 миллион сўм;

3-ўрин – 8 миллион сўм;

4-ўрин – 6 миллион сўм;

5-ўрин – 5 миллион сўм.

Соат 11:30 да мусобақа ташкилотчилари ва кўнгиллилар қисқа масофага югуришди. Унда туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам қатнашди. Икки кундан буён Самарқандда бўлиб ўтаётган “Samarkand Half Marathon”и доирасидаги маданий тадбирлар бугун кечгача давом этади.

Шу билан бирга, бутун дунё бўйлаб иштирокчилар спортчилар билан бирга югуришади. Виртуал пойга формати яриммарафон иштирокчиларига жой ва масофани танлаш эркинлигини беради ва натижалар Strava иловасида қайд этилган маълумотларга мувофиқ қабул қилинади. Яриммарафон дастурига «Скандинавча юриш» бўйича мусобақалар қўшилди ва 12 ёшгача бўлган болалар эса алоҳида болалар югуриш мусобақасида югурадилар.

Югуриш мусобақасида 1 дан 16 ноябргача давом этади. Мусобақа натижаларига кўра, энг яхши югурадиган шаҳар ва энг яхши югурадиган клуб аниқланади. Иштирокчилари энг кўп километр масофани босиб ўтадиган Ўзбекистоннинг шаҳри «Ўзбекистоннинг югурувчи пойтахти» кубогини қўлга киритади. Энг яхши югурувчи клуб ҳам кубок билан тақдирланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться