Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий тилли давлатлар вазирларининг коронавирус пандемиясига қарши курашишда минтақалараро ҳамкорлик масалаларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиши ўз ишини бошлади

2020-10-31 | Соғлиқни сақлаш

Истанбулда  Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи илмий қўмитаси йиғилиши бошланди. Йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, тадбирда шунингдек, Туркия, Венгрия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон соғлиқни  сақлаш вазирлари ва  ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге иштироқ этмоқда.

Йиғилишнинг асосий мақсади — дунёнинг энг долзарб муаммоси бўлиб турган коронавирус пандемиясига қарши курашишда минтақалараро ҳамкорлик, янги вирус бўйича тўпланган тажрибалар билан ўртоқлашиш, қардош халқлар соғлиқни сақлаш тизимлари ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Маросимни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Бағдат Амреев очиб берди.

Тадбирда А.Шодмонов сўзга чиқиб, юртимизда коронавирусга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва бунда халқаро жамоатчилик, жумладан, Туркия билан тизимли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа ўз нутқларида Ўзбекистоннинг пандемияни жиловлаш борасидаги ҳаракатларига ижобий баҳолади. Улар қисқа фурсатларда касалликка чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохоналар қуриб битказилгани, COVID-19га гумон қилинганларни саралаш ва тақсимлаш тизими яхши йўлга қўйилгани, вирусга қарши қўлланилаётган қатор дори воситалари ва тиббий буюмлар мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилаётгани Ўзбекистоннинг кенг салоҳиятидан дарак беришини эътироф этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться