Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайтга киринг, рўйхатдан ўтинг ва Samarkand Half Marathon ни иштирокчисига айланинг

2020-10-31 | Спорт

Samarkand Half Marathonи ҳар йили маданият ва санъат объектларидаги мавжуд инклюзив муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини ривожлантириш масалалаларини ҳал қилишга ёрдам беради.

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни мазкур мусобақага старт берилади.

Бу йилги ярим марафон баҳслари Пандемия сабабли онлайн тарзда ташкил этиладиган бўлди.

Самарқанд вилояти Матбуот уйида «Samarkand Half Marathon» (ярим марафон)га тайёргарлик жараёнлари бўйича брифингда шу ҳақда сўз юритилди.

- Ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, мусобақани онлайн форматда ўтказяпмиз, - деди Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев. - Бу орқали республикамиз, айниқса, вилоятимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш, дунёнинг турли мамлакатларидаги минглаб одамлар эътиборини жалб қилишга эришиш мумкин.

Бу йил аниқ белгиланган масофа йўқ ва ҳар бир иштирокчи 1 километрдан 50 километргача бўлган масофани ўз хоҳишига кўра босиб ўтади. Ярим марафонда қатнашиш истагида бўлганлар 1 ноябргача www.samarkandhalfmarathon.uz сайтида иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться