Андижонда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”нинг электрон базаси шакллантирилмоқда
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Андижонда аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Ушбу мақсадда Андижон шаҳар 1-секторида ҳам туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриб, ёшлар ва аёллар муаммоларини ўрганмоқда. Суҳбат давомидаги ўрганишлар асносида “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари” шакллантирилмоқда.
Хатлов жараёнини тез кунларда якунлаш ва ҳар бир хонадоннинг электрон базасини яратиш мақсадида кучайтирилган тартибда иш ташкил этилган бўлиб, Андижон шаҳар ҳокимлигида 70 кишидан иборат ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Кунлик маълумотларни электрон базага сифатли ва тез киритган ишчи гуруҳ аъзолари рағбатлантириб борилмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат)
Манба: ЎзА