Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз тўққиз мамлакати сафидан ўрин олди
2020-10-29 | Хавфсизлик соҳаси
ТОШКEНТ, 29 октябрь. / «Дунё» АА /. Бутунжаҳон қонун ва тартиб индексига кўра, Ўзбекистон дунёда хавфсизлик даражаси бўйича етакчи тўққиз мамлакат сафидан ўрин олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу таҳлил нуфузли Gallup's Америка жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан амалга оширилган. Унга кўра, хавфсизлик бўйича биринчи тўққизликда Ўзбекистондан ташқари Сингапур, Туркманистон, Хитой, Исландия, Кувайт, Норвегия, Австрия ва Швеция ҳам бор.
Рейтингнинг энг қуйи поғонасидан Афғонистон жой олган. Ушбу давлат атиги 43 балл тўплаган.
Балл натижалари турли мамлакатлар аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома асосида тузилган. Берилган саволлар рўйхатига полицияга ишонч, кечки соатларда кўчаларда хавфсиз юриш ва бошқалар киритилди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги