Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими янада такомиллаштирилади

2020-10-27 | Сайлов

2020  йил 27 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ташкилотлар ва идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ички ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирликлари, шунингдек,  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги вакиллари иштирок этишди.

Тадбир сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва сайловчилар ягона электрон рўйхатини такомиллаштириш масалаларига бағишланди. Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов томонидан такидланганидек, 2021 йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда биринчи навбатда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини тизимли ва сифатли ишлашини ташкил қилиш ҳамда навбатдаги сайловни ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш учун бир қатор ишларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг  4 октябридаги 3961-сон қарорига асосан барча сайлов комиссиялари тўғрисидаги ҳамда уларнинг комиссия аъзолари ҳақидаги маълумотларини жамлайдиган ва уларни қайта ишлаш имкониятларига эга бўлган СЖБАТ дастури яратилган.

Шу билан биргаликда 2019 йилги Парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини қўллаш жараёнида бир қатор камчиликлар кузатилган.

Қайд этилганидек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш лозим.

Тадбирда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан  Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни сифатли ва юқори савияда бажарилишини таъминлаш бўйича  бир қатор фикр мулоҳазалар билдирилди. 

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться