Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди

2020-10-25 | Иқтисодиёт

Нукусда бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тўққизинчи сессиясида Оролбўйи ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган сессияда Олий Мажлис Сенати ва ҳукумат аъзолари, секторлар, соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шаҳар ва туман студияларида Жўқорғи Кенгес депутатлари, сектор раҳбарлари иштирок этди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов раислик қилган йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, иқтисодиётнинг барқарорлигини ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифамиздир. Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, ҳар бир ҳудуд бўйича аҳолининг кейинги йилнинг май ойигача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ушбу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг маҳаллий Кенгаш сессияларида ахборот бериши ҳамда уларнинг бу жараёнда маъсулият ва жавобгарлигини ошириш лозимлиги қайд этилди. 
 
Шунингдек, қисқа фурсатда ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармаларни ташкил этиш вазифаси ҳам топширилди.

Ушбу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” жамғармаси ташкил этилмоқда. Мазкур жамғарманинг ташкил этилиши аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун талаб қилинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда, бозорларда баҳонинг барқарорлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.
 
Сессияда сектор раҳбарларининг ҳудудларда олиб борилаётган чора-тадбирлар, келгусидаги режалари бўйича ҳисоботлари тингланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Тажиев нутқ сўзлади.
 

 

 
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться