Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилоятида 12 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилинган

2020-10-24 | Иқтисодиёт

Навоий вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички истеъмолдан ортиқча қисми бошқа ҳудудларга сотилган ҳамда 17 миллион 378 минг АҚШ доллари қийматидаги 12 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот 15 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинган. 

Бу ҳақида вилоят ҳокими Қобул Турсунов халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган навбатдаги Х сессияда маълум қилди. 
 

Шунингдек, вилоятда чорвачилик соҳасини ривожлантиришдаги кенг имкониятлар туфайли сўнгги йилларда қорамоллар сони 502,7 минг, қўй ва эчкилар 2,3 миллион, отлар 20,2 минг бошни ҳамда паррандалар 3 миллионтани ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар қўшимча равишда 43 та хўжаликка 6,7 миллиард сўмлик субсидия маблағлари эвазига хориждан 2,5 минг бош наслли ва зотдор қорамоллар келтирилиши режалаштирилган.

Кейинги вақтларда ички бозорда айрим маҳсулотлар нархи ошгани барчага маълум. Вилоят ҳокими бунинг асосий сабабларидан бири «чаққон олибсотар»лар эканлигини таъкидлади.
 
– «Охирги вақтларда ички бозоримизда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи, ун ва шакар каби асосий истеъмол маҳсулотлари нархининг беқарорлиги кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаби эса фидойи фермер ва деҳқонларимизнинг пешона тери эвазига етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари «чаққон олибсотар»лар томонидан 4-5 марта қўлма-қўл бўлиб, кейин халқимиз дастурхонига етиб бораётганидадир», – деди Қобил Турсунов.

Таъкидланишича, бунинг олдини олиш учун «даладан растагача» тамойили асосида аҳолини арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун 12 та «Тайёрлов савдо» корхоналари ташкил этилган.

Вилоятда жорий йилда 207,3 минг тоннадан ортиқ ғалла хирмони яратилган бўлиб, 2021 йилнинг апрель ойига қадар вилоят аҳолосининг ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 37,7 минг тоннани ташкил этади. Шундан 37,2 минг тоннаси маҳаллий ва 0,5 минг тоннаси импорт маҳсулот ҳисобидан қопланади.

Бугунги кунда ҳудудда 2 та йирик ва 5 та кичик ун ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. Йил якунига қадар яна 2 та донни қайта ишлаш корхонаси ишга туширилади. Бунинг ҳисобига аҳолини ун маҳсулотига бўлган талаби тўлиқ қондирилади ва экспортга етказиб беришга ҳам эришилади.

Сўнгги уч йилда вилоятимизда озиқ-овқат, чорвачилик, мева-сабзавотчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантириш учун 1,5 триллион сўмга яқин кредит маблағлари ажратилди. Шундан биргина гўшт маҳсулотлари етиштиришнинг асосини ташкил этувчи чорвачилик соҳасининг ўзига 800 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
 
Бугунги кунга қадар қишлоқ хўжалиги йўналишида хорижий инвестиция иштирокида 37 та корхоналар фаолият юритиб келмоқда. 2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида жами 178 та лойиҳалар ишга туширилиб, ушбу мақсадлар учун 533,2 миллиард сўм инвестициялар йўналтирилди. 

Айни пайтда вилоятда 502,7 минг бош йирик шохли мол, 2,3 миллион бош қўй ва эчки, 20,2 минг бош от ҳамда 3 миллиондан ортиқ парранда боқилмоқда. 
 
Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида йил якунига қадар 43 та хўжаликка 6,7 миллиард сўмлик субсидия маблағлари эвазига хориждан 2,5 минг бош зотдор қорамол келтирилиши режалаштирилган. Шунингдек, 31 та лойиҳа бўйича 5,1 минг бош чорва моллари боқиладиган хўжаликлар ташкил этилади. 2021 йилда эса 46 та лойиҳа бўйича 19 минг бош қорамолчилик хўжаликлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Муҳим жиҳати, шундан 14 таси йирик бўрдоқчилик комплекси бўлиб, уларнинг ҳар бирида 1000 бошдан ортиқ қорамол боқилади.

Вилоятда йилига 103,3 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилади, бунинг 41,3 минг тоннаси ҳудуд аҳолиси эҳтиёжлари учун йўналтирилади.

Сессияда 2021 йилнинг май ойига қадар вилоятда картошкага бўлган эҳтиёж 21,7 минг тоннани ташкил этиб, шундан 13,7 минг тоннаси юртимизда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан, 8 минг тоннаси эса импорт ҳисобидан қопланиши маълум қилинди.
 
Вилоятда 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсуми учун 12 минг тонна картошка захираси яратиш режалаштирилган. Ҳозирда 94 та тайёрлов корхоналари билан етказиб берувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида шартномалар тузилиб, жамғариш ишлари бошлаб юборилган. 
 
Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикада илк бор Навоий вилоятининг 32,5 минг гектар пахта майдонларида 100 фоиз пахтачилик кластерлари ташкил этилган эди.

Навоийда 2021 йилда янги тажриба асосида 5 минг гектар ғўза ораларига, 12 минг гектар ғалладан бўшаган такрорий экин майдонларига кунгабоқар ва соя экиш режалаштирилмоқда. 

Таъкидланишича, ҳозирда вилоятда қуввати 14 минг тонна бўлган 3 та йирик ёғ ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. 2020 йилда Қизилтепа ва Хатирчи туманларида қуввати 10 минг тонна бўлган 2 та ёғ ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилган. Ҳисоб-китобларга кўра, Навоий вилояти аҳолисининг ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёжи сўнгги 6 ой учун 4,7 минг тоннани ташкил этади. Шундан 2,5 минг тоннаси маҳаллий ва 2,2 минг тоннаси импорт маҳсулот ҳисобидан қопланади.

Аҳолини узлуксиз озиқ-овқат билан таъминлашда маҳсулотларни сақлаш қувватларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳажмларига мос 110 та – сиғими 33 минг тоннадан ортиқ омборхоналар ва совутиш сиғимлари мавжуд. 
 
Ушбу омборхоналардан захира тадбирлари учун белгиланган 23 минг тонна ҳажмларни сақлашга ихтисослашган 390 та ташкилотларга ўз фаолиятларини амалга ошириш учун 24 миллиард сўмлик имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади. 

Истеъмол бозорларимизни даладан растагача тамойили асосида арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб бориш учун 12 та, хусусан ҳар бир марказий бозорлар ҳудудларида “Тайёрлов савдо” корхоналари ташкил этилди. 
 
Ушбу масканларда маҳсулотлар ўз нархида вилоят аҳолиси етказиб берилади. Бунда молиялаштириш маблағларининг 60 фоизи ҳокимликлар жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. 

Озиқ-овқат маҳсулотларини жамғариш жараёнида очиқ танлов асосида ички эҳтиёжни қоплаш истеъмолга етишмайдиган маҳсулотларни, яъни 8 минг тонна картошка, 0,5 минг тонна ун, 1,8 минг тонна шакар, 2,2 минг тонна ўсимлик ёғи маҳсулотларини импорт қилиш учун импортёр корхоналар билан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, сессияда Президентимиз раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра “қониқарсиз”, “ўрта” ва “яхши” баҳоланган туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар, Навоий вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили, давлатимиз раҳбари раислигида 2020 йил 19 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлат бюджетига тушумлар ва белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан берилган устувор вазифалар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.   
 

 

Абдували БЎРИЕВ, Сирож Аслонов (фото)

Манба: ЎзА

Поделиться