Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирлик тизимидаги агротехнологиялар техникумларига ишга қабул қилиш бўйича Комиссия хулосаси қабул қилинди

2020-10-24 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармони, 2020 йил 30 июлдаги “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4795-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 466-сонли қарори қабул қилинган.

Унга кўра, техникумлар халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи ва олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган ҳамда олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари сифатида тегишли вазирлик, идора ва ташкилоотларнинг тизимидаги ташкилий тузилма этиб белгиланган.

 

Ушбу фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг “Вазирлик тизимидаги ўрта махсус профессионал таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 148-сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Унга кўра, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузурида фаолият юритадиган агротехнологиялар техникумлари ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Ушбу техникумларни замонавий фикрлайдиган, дунёқараши кенг, янгиликка мослашувчан, доимий равишда ўз устида ишлайдиган, ташаббускор ҳамда фидойи раҳбар кадрлар билан тўлдириш назарда тутилиб, раҳбар лавозимларига танлов эълон қилиниши белгилаб қуйилди.

Агротехнологиялар техникумларининг бўш вакант директорлик лавозимларига танлов оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармокларда эълон қилинди. Номзодлар учун онлайн тартибида ҳужжатлар топширишига имконият яратилди.

Вазирлик томонидан танлов жараёнлари очиқлилиги ва холислигини таъминлаш мақсадида бир неча босқичда ташкил этилди.

Танловнинг дастлабки босқичида эълон қилинган вакант ўринлар бўйича Республикамизни барча худудларидан онлайн тарзда 67 та номзодларнинг аризалари йиғиб олинди. Кейинги босқичларда саралаш, тест синовлари ўтказилди.

Тест синовлари “Moodle” дастурий таъминоти орқали марказлашган холда масофавий тарзда ахборот технологиялари буйича кўникмалар, топширилган аризаларга мувофиқ мос равишда таълим, психология, бошқарув маҳорати йўналишлари буйича назарий билим баҳоланди.

Танловнинг якуний босқичида номзодлар оғзаки суҳбат жараёнларига жалб қилинди. Сухбат жараенлари агротехнологиялар техникуми директорига тавсия этилган номзодлар билан билан карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ташкил этилди.

Танлов натижаларига асосан 15 нафар номзодларни Вазирлик тизимидаги агротехнологиялар техникумларига ишга қабул қилиш бўйича Комиссия хулосаси қабул қилинди.

Танлаб олинган номзодлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, номзодларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 3 нафари ўз соҳаси бўйича магистрлик даражасига эга, 1 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган. Номзодларнинг 2 нафари илмий даражага эга бўлган фан номзоди ёки PhD (Doctor of Philosophy).

Эндиликда эса техникумларнинг директор ўринбосарлигига муносиб кадрлар танлаб олинади. Янги мақомдаги таълим муассасаларини эскича бошқариш мутлақо мумкин эмас. Шу боис директор ўринбосарларига хам катта масъулият юкланади.

Шуни инобатга олиб, таълим тизимидаги ислоҳотларни тушунадиган, профессионал таълим тизимига янгича ёндашадиган, замонавий фикрлайдиган, фидойи, билимли ва салоҳиятли кадрларни танлаб олиш талаб этилади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться