Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек тили куни Тожикистонда байрам қилинди

2020-10-24 | Маданият

Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мамлакатимиз элчихонаси томонидан Тожикистондаги Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда байрам тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Адабий кечада ўзбек тили мутахассислари, таржимонлар, ўзбек тили ва адабиёти ихлосмандлари ҳамда ватандошлар иштирок этди.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида иштирок этиб, ушбу олий минбардан Ўзбекистон тарихида илк бор давлат тили, буюк давлат арбоби, шоир, мутафаккир Алишер Навоий тили – ўзбек тилида нутқ сўзлаганини эътироф этди.

Тадбирда Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази раиси Илҳом Юсупов Тожикистонда ўзбек тилини ривожлантириш ва унинг нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

— Яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ўтказилган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» мавзусидаги видеомулоқотда Тожикистон вакиллари ҳам иштирок этди, — деди Илҳом Юсупов. — Шу билан бирга, «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» халқаро танловида  марказ фаоли, журналист-ёзувчи Ҳ.Зокир совриндорлар қаторидан ўрин олгани байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади. Ушбу танловда Тожикистон Республикасидан 14 киши ўз ижодий ишлари билан қатнашди.

Тадбирда иштирокчилар ўзбек тилини ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться