Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон маданият вазири билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтди

2020-10-23 | Маданият

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Афғонистон Ислом Республикасининг маданият вазири Муҳаммад Тоҳир билан онлайн-мулоқот ўтказди.

Маълумки, темурийлар сулоласи ҳукмронлиги пайтида мамлакат пойтахти Самарқанд ва Афғонистондаги Ҳирот шаҳри Хуросон пойтахти ҳисобланган. Аждодларимиз Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бухоронинг сўнгги амири Амир Олимхоннинг қабрлари Афғонистон ҳудудида жойлашган. Онлайн-мулоқот жараёнида тарихий, маданий мероснинг муштарак жиҳатлари эсланди.

Тарихий бўҳронлар ва турли сабаблар билан Ўзбекистондан олиб кетилган бебаҳо нодир қўлёзмаларнинг факсимилеларини Ўзбекистонга ҳамда Афғонистонга оид қўлёзмаларнинг факсимилеларини Ўзбекистонга тақдим этиш масалалари бўйича фикр алмашилди. Моддий-маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться