Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги экспертлари ШҲТ майдонида пандемиянинг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш чораларини муҳокама қилдилар

2020-10-22 | ШҲТ

ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул бўлган вазирлик ва идоралари катта мансабдор шахслар Комиссиясининг (КМШК) навбатдаги йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирок этдилар.

COVID-19 пандемиясининг ШҲТга аъзо мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш келгусидаги ҳамкорлик доирасида биринчи навбатдаги вазифалардан бири сифатида белгиланди. ИТСВ экспертлари бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан ривожланишнинг ижобий тенденцияларига тезкор чиқишга мўлжалланган чора-тадбирлар комплексини амалга оширишни муҳокама қилдилар. Иштирокчилар инқирозий ҳодисаларни бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар орасидан ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодий соҳада биргаликда олиб бориладиган таҳлилий фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, ташкилотнинг юқори органларига тақдим этилиши режалаштирилган ҳужжатларни келишиш жараёнларини жадаллаштиришни таъкидладилар.

Кун тартибининг асосий қисми октябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолият учун масъул вазирларининг Йиғилишига (ТИФВЙ) тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланди. КМШК аъзоларининг алоҳида эътиборлари ШҲТга аъзо давлатларнинг янгиланган кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик Дастурини амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режасининг муҳокамасига қаратилди.

Қайд этилишича, ШҲТ раҳбарияти узоқ ҳудудлар ва қишлоқ жойларда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ташкилот фаолиятининг устувор йўналиши деб билади, бу айниқса коронавирус пандемияси оқибатида узоқ давом этган иқтисодий беқарорлик шароитида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ҳудудларнинг жадал ривожланиши ва фуқароларнинг юқори сифатли инфратузилма ва иқтисодий имтиёзларга эга бўлишидаги фарқни қисқартириш ташкилотнинг барча аъзо давлатлари учун ўсиш нуқталарига айланиши мумкин. Ишлаб чиқилишида вазирлик экспертлари фаол иштирок этаётган тегишли тадбирлар Режаси айнан шунга қаратилган.

Маълумот учун: КМШК ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури қоидаларини амалга ошириш мақсадида ШҲТга аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирлар Йиғилиши ҳузурида фаолият кўрсатади. Комиссия йиғилишлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида йилига икки марта ўтказилади.

КМШК махсус ишчи гуруҳларининг транзит салоҳиятини ривожлантириш, электрон тижорат, замонавий ахборот-телекоммуникация технологиялари, божхона ҳамкорлиги ҳамда инвестициявий лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш борасидаги ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Тадбирлар режаси лойиҳаси ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг 2019 йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида тасдиқланган ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг янгиланган дастурини амалга ошириш мақсадида тайёрланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться