Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоийда тадбиркор аёллар ва ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди

2020-10-22 | Ёшлар

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан “Ёш тадбиркорга кўмакдошмиз” лойиҳаси доирасида тадбиркор аёллар ва ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонасининг Навоий вилоятидаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик Кенгаши раиси Сардор Ғаффоров иштирок этиб, тадбиркорликка энди кириб келган ва истагида ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг бизнес борасидаги кўникмаларини ошириш борасида уларга ўзининг бой тажрибаларини ўртоқлашди.
 
 
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашув давомида иштирокчилар томонидан таклиф, мулоҳазалар билан бир қаторда, 50 тага яқин турли йўналишдаги мурожаатлар ўртага ташланиб, уларнинг 24 таси жойида ҳал этилди. 12 тасига қонуний тушунтириш берилиб, 13 таси муддат талаб қилганлиги боис, ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди.
 
 
Энг муҳими, бу каби учрашувлардан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларни муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, улар билан дўстона мулоқот қилишга қаратилган.
 
Мулоқот сўнггида бу каби учрашувлар доимий ўтказиб турилишига келишиб олинди. 
 
 
 

 

Сирож АСЛОНОВ (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться