Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Украинада Ўзбек тили байрами куни нишонланди

2020-10-21 | Маданият

Мамлакатимизнинг Киевдаги элчихонаси Украина болалар миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Анжуман иштирокчилари ўзбек тилининг ўрни ва аҳамияти, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан юксалтириш бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар билан таништирилди.

Кутубхона Бош директори Алла Гордиенко ўзбекистонликларни Ўзбек тили байрами куни билан қизғин табриклади, ҳар бир халқ ҳаётидаги давлат тилининг ўрни ва аҳамияти хусусида фикр билдирди. "Ўзбек тили - бу Алишер Навоий ва ўзбек халқининг бошқа буюк фарзандлари ижод қилган энг қадимий тиллардан биридир", - дея таъкидлади у. Шу билан бирга, кутубхона фондида ўзбек тилида нашр этилган 70 дан зиёд китоб борлигидан фахрланишини қайд этди.

Тадбир доирасида элчихона ташаббуси ва кўмаги билан "АВИАЗ" нашриёт уйи томонидан украин тилида чоп этилган "Сеҳрли чироқ" ўзбек халқ эртаклари тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тиражнинг маълум қисми Украинадаги болалар кутубхоналарига тарқатилади.

Тантанада сўзга чиққан тўплам ношири В.Зеленский ўзбек халқига, унинг тили ва маданиятига бўлган чуқур ҳурматини изҳор этди. Муаллиф китобнинг нашр этилиши ҳаётимиздаги олижаноб қадрият ва анъаналарни янада кўпроқ мустаҳкамланиши, хусусан, маънавий ва интеллектуал салоҳиятнинг ўсиши, халқларимиз, айниқса, ёш авлод ўртасида дунёқарашнинг кенгайиши учун катта аҳамиятга эга бўлиши баробарида китобхонлик маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшишига ҳамда ўзбек-украин ижодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришига ишонч билдирди.

Байрам тадбири қатнашчилари ўзбек халқининг миллий урф-одатлари билан танишиб, тадбирдан “маънавий озуқа" олганликларини таъкидлади. Шунингдек, бу каби тадбирлар Украинада ўзбек тили ва маданиятини янада оммалаштиришда муҳим рол ўйнаши ва мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться