Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти билан учрашув бўлиб ўтди

2020-10-21 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Қобул шаҳрига ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, минтақавий ва маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалаларининг кенг доираси муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ишончга асосланган муносабатларнинг юқори даражаси ҳамда турли даражадаги икки томонлама ҳамкорликнинг очиқ ва конструктив хусусияти қайд этилди. Томонлар Доҳа шаҳрида (Қатар) музокара жараёнини давом эттиришга содиқлигини ҳам тасдиқлашди. Устувор йўналишлардаги ҳамкорлик динамикасини ижобий баҳолаб, томонлар аниқ келишувларга эришиш мақсадида ўзаро манфаатли шерикликнинг янги йўналишлари устида ишлаш истиқболга эга эканлиги тўғрисида ягона фикрга келдилар.

Томонлар инвестициялар, савдо, энергетика, транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини ривожлантиришга мўлжалланган амалий ҳамкорликка ўзаро тайёрлигини билдирди. Шу нуқтаи назардан, Ашраф Ғани транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари, хусусан, АҚШнинг Халқаро тараққиёт молия корпорацияси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Учрашув якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий, энергетика, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш мақсадида ҳар икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам келишувга эришилди. Томонлар "Йўл харитаси"га киритилган тадбирлар амалга оширилишини ҳар ойда кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться