Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалиги вазири Қашқадарёда аграр ва озиқ-овқат масалаларини ўрганди

2020-10-18 | Иқтисодиёт

2020 йил 15-18 октябрь кунлари Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилоятида бўлди.

Ташриф давомида Ж.Ходжаев вилоятнинг Ғузор, Нишон, Шаҳрисабз, Косон, Қарши туманларида ҳудудлар салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳани жадал ривожлантириш, аграр ва озиқ-овқат масалалари, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида мутасаддилар билан мулоқотда бўлиб, соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Ғузорда қарийб 2 мингдан ортиқ иш ўрнига эга йирик лойиҳа ишга туширилади

Қишлоқ хўжалиги вазири дастлаб Ғузор тумани бўлиб, «CANADIAN SOY INTEGRATED PRODUCTION» МЧЖ Ўзбекистон–Канада қўшма корхонаси томонидан «Навоий» ҳудудида 2 минг гектарга яқин майдонда етиштирилган соя ҳосили ҳамда уни ўриб олиш жараёнлари билан танишди.

Ғузорда кластер усулида етиштирилган соя экинини ўриб олиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган ва гектардан ўртача 

15-20 центнер ҳосил олинмоқда.

Канадалик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа тумандаги йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади ва келажакда соя маҳсулотини қайта ишлаш заводи қурилиши эвазига 3 минг нафарга яқин ишсиз иш билан таъминланади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 15 млн доллар инвестиция киритилиши мўлжалланган.

Соя экини дуккакли ўсимлик ҳисобланиб, ўсимлик мойи, чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун озуқа базасини мустаҳкамлашда соя экинининг аҳамияти катта.

Шаҳрисабзда йилига 1000 тонна пиллани қайта ишлаш қувватига эга лойиҳа ишга туширилиши кутилмоқда

Шаҳрисабз туманидаги Янгиқишлоқ МФЙдан ажратилган 1 гектар да умумий қиймати 62 млрд АҚШ долларига тенг пиллани қайта ишлаш ҳамда йилига 350 тонна ипак толаси ишлаб чиқара оладиган “SHAHRISABZ SILK PRODUCTION” МЧЖ лойиҳаси ишга туширилиши кутилмоқда. Мазкур корхона ишга тушиши билан ҳудуддаги 400 киши иш билан таъминланади.

Косон республикада энг кўп пахта хомашеси етиштирадиган туман ҳисобланади

Вазир вилоятда пахтачилик кластерлари фаолияти билан танишди. Бугунги кунда вилоятда 10 та пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда 2 та пахтачилик кооперацилари фаолият олиб бормоқда. Мазкур кластер ва кооперациялар пахта хомашесини етиштиришдан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олади.

Жорий йилда вилоятда 135,9 минг гектардан 400 минг 200 тонна пахта хомашесини етиштириш режалаштирилган. Айни пайтда ҳудудларда пахта-йиғим терими мавсуми қизғин давом этмоқда.

Косон тумани республикада энг кўп пахта хомашеси етиштирирадиган туман ҳисобланиб, қарийб 60 минг тонна пахта ҳосилини яратади.

Ташриф давомида Ишчи гуруҳи, шунингдек, боғдорчилик, ва иссиқхоналар хўжаликларининг ривожланиш ҳолатини ўрганди. Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали фаолияти билан танишди.

Республика Ишчи гуруҳи айни пайтда Самарқандда аграр соҳадаги лойиҳалар фаолиятини ўрганмоқда. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться