Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат гранти асосида ўқиб, туризм соҳаси мутахассиси бўлиш учун ажойиб имконият!

2020-10-16 | Туризм

Сиз Ўзбекистоннинг тезкор ривожланаётган ҳамда муносиб ҳақ тўланувчи соҳаларидан бирида фаолият юритишни истайсизми? Ундай бўлса, бу маълумот айнан сиз учун! 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган 3 техникум ва 9 коллеж Сизларни қуйидаги йўналишларда таълим олишга чорлайди:

Туризм тармоқлари бўйича; Меҳмонхона хўжалигини ташкил қилиш ва бошқариш; Умумий овқатланиш корхоналари мутахассиси; Умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш; Сервис ва туризм.

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бир неча қўшимча йўналишлар ҳам мавжуд.

Туризм соҳасидаги ўрта-махсус таълим муассасаларида ўқиш давомийлиги - 2 йилгача.

Диққат! Туризм йўналишидаги техникумларимизни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар туризм соҳасидаги олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлишади. Бунинг учун фақатгина якка тартибдаги суҳбатдан ўтсангиз, кифоя! Яна бир муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратинг! 

2020-2021 ўқув йилида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги коллеж ва техникумларга қабул қилинган барча талабалар, истисно тариқасида, давлат гранти асосида ўқитилади.  

Туризм йўналишидаги техникум ва коллежларнинг тўлиқ номи, манзили ва мурожаат учун маълумотлар “Ипак йўли” халқаро туризм университети ҳузуридаги Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникуми Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тараққиёт кўчаси, 2-муйилиш, 1-уй. Телефон: +99871 289-40-30, +99890 354-88-66 Электрон почта манзили: yashnobod.edu@uzbektourism.uz   “Ипак йўли” халқаро туризм университети ҳузуридаги

Самарқанд туризм ва сервис техникуми Манзил: Самарқанд шаҳри, Сартепо маскани, Туркистон кўчаси. Телефон: +99866 238-35-40, +998 90 505-23-23. Электрон почта: samarkand.edu@uzbektourism.uz  

“Ипак йўли” халқаро туризм университети ҳузуридаги Бухоро туризм техникуми Манзил: Бухоро шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 26-уй Телефон рақами: +99865 222-56-19, +99890 512-73-02 Электрон почта: bukhara.edu@uzbektourism.uz

Тошкент туризм ва бизнес коллежи Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Дўстлик-2 мавзеси, 4-уй Телефон: +99871 257-77-77, +99899 880-59-32 Электрон почта: sirgali.edu@uzbektourism.uz  

Тошкент туризм ва сервис коллежи Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, А.Дониш кўчаси, 28-уй. Телефон: +99871 224-79-52, +99890 806-48-78. Электрон почта: yunusabad.edu@uzbektourism.uz  

Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежи Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғИ, «Зиёкор» кўчаси. Телефон: +99870 742-64-12, +99870 762-15-44, +99899 404-85-75 Электрон почта: bustonlik.edu@uzbektourism.uz  

Андижон туризм ва сервис коллежи Манзил: Андижон шаҳар, Бўстон даҳаси, A.Hamraqulov кўчаси, 20-уй Телефон: +99874 234-99-01, +99891 797-44-49 Электрон почта: andijan.edu@uzbektourism.uz  

Марғилон туризм ва сервис коллежи Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, «Наврўз» МФЙ, Янги Марғилон кўчаси, 72а-уй. Телефон: +99873 237-14-00, +99873 244-14-54, +99890 290-97-88 Электрон почта: margilan.edu@uzbektourism.uz  

Зомин туризм ва сервис коллежи Манзил: Жиззах вилояти, Зомин тумани, Мустақиллик кўчаси, 17-уй Телефон: +99872 226 09 50, +99899 554-68-03, +99899 552-57-57 Электрон почта: zomin.edu@uzbektourism.uz  

Бойсун туризм ва сервис коллежи Манзил: Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, «Бибиширин» маҳалласи Телефон: +99876 335-33-51, +99876 223-35-10, +99891 511-39-88 Электрон почта: boysun.edu@uzbektourism.uz  

Шаҳрисабз туризм ва сервис коллежи Манзил: Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Низомий кўчаси, 47-уй Телефон рақами: +99875 522-05-83, +99875 221-47-46, +99897 799-01-17 Электрон почта: shakhrisabz.edu@uzbektourism.uz  

Хива туризм ва сервис коллежи Манзил: Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Оҳунбобоев кўчаси, 1-уй Телефон: +99862 377-82-70, +99862 224-67-36, +99899 423-90-72  Электрон почта: khiva.edu@uzbektourism.uz

Ҳар бир инсоннинг келажаги ўз қўлида, шундай экан, бундай ажойиб имкониятни бой берманг! Эртанги кун учун ҳаракатингизни бугундан бошланг!  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться