Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фидойи ёшлар тақдирланди

2020-10-13 | Ёшлар

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар иновацион маркази”да пандемия даврида аҳоли соғлигини сақлаш ва эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ фидоий ёшларга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда пандемия даврида касаллик тарқалиши олдини олиш ва фуқароларга меҳр-саховат ёрдами кўрсатишда вилоят кўнгилли ёшлари фаол иштирок этгани алоҳида таъкидлади.

Пандемия карантини даврида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларида "Ёш волонтёрлар ҳаракати" йўлга қўйилди. Бу ҳаракат таркибида 120 нафар кўнгилли ёшлар фаол иштирок этиб, "Call-марказ"ларга аҳолидан келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда фаоллик кўрсатди.

Бундан ташқари, кўплаб талабалар, ёш тадбиркорлар касаллик тарқалиши олдини олиш, аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, эҳтиёжманд фуқароларга беминнат кўмак кўрсатишда қатнашди.
 

Тадбирда карантин даврида кўнгиллилар сафида ва ўз фаолияти билан эпидемия тарқалиши олдини олишга, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга муносиб улуш қўшган фидоийи ёшларнинг 21 нафарига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди.

– Қийинчилик кунларида давлатимизнинг бизга билдираётган ишончини ўзимизнинг амалий ишларимиз билан оқлашга ҳаракат қилдик, – дейди “Меҳр-саховат” кўкрак нишони соҳиби Фориш туманилик Баҳодир Исабоев. – Кам таъминланган оилалардаги 50 нафар йигит-қиз иштирокида “Гараша парранда ҳамкор” кооперативи ташкил этиб, ёшлар учун иш жойи ва даромад манбаи яратдик. Карантин даврида қишлоғимиздаги 40 та эҳтиёжманд оилага 400 бошдан зиёд парранда тарқатдик. Умумхалқ ҳаракатига қўшган кичик ҳиссамиз давлатимиз томонидан юксак мукофот билан тақдирланиши бизни барча жабҳаларда янада фаол бўлишга руҳлантирмоқда.
 
 
 
Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (суратлар).

Манба: ЎзА

Поделиться