Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Бош вазир кубоги-2020»: фарғоналиклар уйларига бронза медали билан қайтадиган бўлишди

2020-10-12 | Спорт

4 октябрь куни «Бунёдкор» футбол академиясига қарашли майдонларда старт берилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақаси ҳам ўз поёнига етиб бормоқда.

Ярим финалда омадсизликка учраган икки жамоа – «Миллий банк» ҳамда «Фарғонаазот» АЖ мусобақанинг фахрли учинчи ўрни кимга насиб этиши масаласига ойдинлик киритиб олишди.

Таъкидлаш керак, учрашув кескин, муросасиз ва ҳужумкор руҳда ўтди ва унда омад фарғоналикларга кулиб боқди. «Фарғонаазот» АЖнинг футболсевар ходимлари томонидан киритилган икки голга банкирлар биронта ҳам жавоб қайтара олишмади. Шу тариқа мусобақадаги дебют мавсумида «Фарғонаазот» АЖ совриндорлар сафидан жой олишга муваффақ бўлди.

12 октябрь куни «Миллий» стадионда бўладиган финал учрашувида мусобақанинг амалдаги ғолиби – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда «Бош вазир кубоги-2020» кашфиётига айланган Ташқи ишлар вазирлиги жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться