Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қизилтепада янги бинода давлат хизматлари маркази иш бошлади

2020-10-12 | Жамият

Навоий вилояти Қизилтепа туманида давлат хизматлари маркази иш бошлади.

Бу ҳақида ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. Марказ маҳаллий инвестор томонидан қуриб берилган бўлиб, у турар жой биносининг биринчи қаватида жойлашган. Бино тақдимотида вилоят ва туман фаоллари, жамоатчилик ва ОАВ воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Давлат хизматлари Агентлиги, вилоят раҳбарлари тизимнинг одамлар ҳаётидаги ўрни хусусида фикр билдирди.
 
Қизилтепа туманида 152 мингдан ортиқ аҳоли мавжуд. Маълумотларга кўра, 2019 йилда туман давлат хизматлари марказига 60 мингга яқин фуқаро давлат хизматига эҳтиёж сезган бўлса, 2 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида эса аҳолига хизмат кўрсатиш сони 27 мингтадан ортган, 1000 га яқин тадбиркорлар янги бизнес объектини очган. Пандемия даври бўлишига қарамай айни кунда ҳам 150-200 нафарга яқин фуқаро марказ хизматидан фойдаланмоқда. 
 
Марказ биносида халқ, бош вазир қабулхоналари, адлия, савдо саноат паластаси ва бир қатор ташкилотлар ҳам иш бошлади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Қизилтепада пандемия шароитида ҳам тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш 2 ҳиссага кўпайган. Туризм, уй меҳмонахоналари, тиббиёт, оилавий корхоналарда тадбиркорликни йўлга қўйганлар бунга мисолдир.

Манба: ЎзА

Поделиться