Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сингапур тадбиркорлари билан видеоконференция ўтказилди

2020-10-11 | Туризм

2020 йил 5 октябрда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги Элчихонаси кўмагида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Азамов ва Сингапур компаниялари вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.  

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Қахрамон Шакиров, Ўзбекистоннинг Сингапур Республикасидаги MICE-туризм бўйича элчиси, “Citystate Capital Asia” компаниялар гуруҳининг молиявий директори Филлип Тан, шунингдек меҳмонхоналар, ресторанлар ва туризм соҳасида бизнеснинг бошқа турлари билан шуғулланувчи 10 та Сингапур компаниялари вакиллари, жумладан «Oxley Holdings», «Kelvin Chia Partnership», «Apical Pte Ltd», «OUE Limited» ва бошқалар иштирок этишди.

Видеоконференция давомида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, шунингдек, инвестицион лойиҳалар ҳамда чет эллик инвесторлар учун имтиёзлар ва преференциялар, шу жумладан меҳмонхона қуриш ва бошқариш, ресторанлар, кофе-шоплар, спа-салаонлар, рекреация зоналари, тематик парклар, апартаментлар, авиалогистик хабларини ривожлантириш ва бошқалар бўйича тақдимот ўтказилди.

Шу билан бирга, У. Аъзамов иштирокчиларнинг Ўзбекистондаги хавфсиз туризмга оид бир қатор саволларига жавоб бериб, уларни “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” сайёҳлар учун санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими билан таништирди. Видеоконференция якунида Ўзбекистонда туризм объектларини яратиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича Сингапурлик тадбиркорлар томонидан таклифларни тақдим этиш тўғрисида келишувга эришилди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться