Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонда туризмини тарғиб этишда иштирок этинг
2020-10-10 | Туризм
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мунтазам равишда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва туризм соҳасини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда ички ва хавфсиз туризмни оммалаштириш бўйича турли акциялар ва танловларни ўтказиб келмоқда.
Жумладан, август ойида Транспорт вазирлиги ва "Uzbekistan Airports" АЖ билан биргаликда минтақавий халқаро аэропортлар учун энг яхши номлар танлови бошланган (Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги аэропорт ва Андижондаги "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номидаги аэропортлар бундан мустасно).
Танловда иштирок этишни истаганлар танлов шартлари билан бу ерда танишишлари мумкин. Танлов эълон қилинганидан 2 (икки) ой ўтгач, вазирликлар ва идоралар вакиллари, жамоатчилик, шу жумладан таниқли тарихчилар таркибидаги Комиссия ҳар бир аэропорт учун 5 тадан лойиҳани танлайди. Сўнгра улар www.uzbektourism.uz веб-сайтига 2 (икки) ой муддатга онлайн овоз бериш учун жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, танлов учун материалларни қабул қилиш муддати 2020 йил 20 августдан 20 октябргача давом этади. Шунингдек, 2020 йил 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда чет эллик сайёҳлар ўртасида "Ўзбекистон таассуротлари" ва маҳаллий сайёҳлар орасида "Менинг саёҳатим" акциялари ўтказилиб, унда фуқаролигидан қатъи назар барча шахслар иштирок этишлари мумкин. Акцияда иштирок этиш тартиби ва шартлари билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Сиз Ўзбекистонни севасизми ва бу ҳақида бутун дунёга жар солишни хоҳлайсизми? Ундай бўлса Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг юқоридаги танлов ва акцияларида иштирок этинг. Танлов ва акцияларда барча хохловчилар уларнинг қаерда бўлиши ва фуқаролигидан қатъи назар иштирок этишлари мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги