Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзиядаги ватандошлар ўзбек тилининг халқаро мавқеини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишга келишиб олди

2020-10-10 | Маданият

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 октябрь. /«Дунё» АА/. Малайзияда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида 21 октябрь - Ўзбек тили байрамига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият эканлиги таъкидланди.

Хусусан, 2020 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун имзоланди. Унга кўра 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди ҳамда ушбу байрам мамлакатимиз ва хорижда кенг нишонланади.

Ватандошларга мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, миллий қадриятимизни кенг тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Бундан ташқари юртдошларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида республика танловида фаол иштирок этганлари учун миннатдорлик билдирилди.

Яқинда дипломатик ваколатхона томонидан Малайзия Миллий кутубхонасида «Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг янги таҳрирда чоп этилган беш жилдлик нашрининг тақдимоти ўтказилгани ва ушбу кутубхонада «Ўзбек тили ва адабиёти бурчаги»ни ташкил қилинаётгани тадбир иштирокчилари мамнуният билан таъкидлади.

Малайзия Халқаро ислом универстети профессори Абдумалик Раҳимов она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ишлар, Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётганлигини таъкидлади. Хусусан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилгани она тилимизнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириши ва қўлланиш доирасини кенгайтиради.

Ватандошлар ўзбек тили ва адабиёти ҳамда миллий қадриятларимизни Малайзияда кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшишга келишиб олди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться