Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бош вазир кубоги-2020”: амалдаги чемпион тўхташни истамаяпти, Сув хўжалиги вазирлиги эса курашдан чиқди

2020-10-10 | Спорт

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхона-ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида ўтказилаётган футбол бўйича “Бош вазир кубоги-2020” мусобақасида ярим финалчилар аниқланди.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бу йилги мақсади ҳам жиддийга ўхшайди. Сабаби, ўтган йилги совриндорлардан фақат улар курашни давом эттирмоқда.

Бунгача ўтказилган учта ўйинни ҳам йирик ҳисобларда (5-0, 4-1, 6-1) ўз фойдасига ҳал қилган ва умумий ҳисобда рақиблари дарвозасини 15 маротаба ишғол қилган Олий суд жамоаси чорак финалда жиддий қаршиликка дуч келди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига қарши кечган ўйинда амалдаги чемпионлар кичик – 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўтган йилги мусобақани 3-ўринда якунлаган, бу йил ҳам ортда қолган учта ўйинда рақиблари дарвозасини нақд 18(!) марта ишғол этиб, ўз дарвозасидан атиги битта тўп олиб чиққан Сув хўжалиги вазирлиги жамоаси эса ярим финал остонасида Ташқи ишлар вазирлиги жамоасига 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Бош вазир кубоги-2020”: ¼ финал
“Миллий банк” – “Ўзбекнефтегаз” АЖ – 2:0
Ташқи ишлар вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги – 3:2
Адлия вазирлиги – “Фарғонаазот” АЖ – 0:3
Ўзбекистон Республикаси Олий суди – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – 2:1

Эртага ярим финал ўйинлари ўтказилади. Уларда қуйидаги жамоалар куч синашади:
“Миллий банк” – Ташқи ишлар вазирлиги
“Фарғонаазот” АЖ – Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Эслатиб ўтамиз, “Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақасининг финал учрашуви 12 октябрь куни “Миллий” стадионда ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться