Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Анқара университети билан ҳамкорлик қилади

2020-10-09 | Таълим

ТОШКЕНТ, 9 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Анқара ижтимоий-гуманитар фанлар университети исломшунослик факультети ўртасида ҳамкорликка доир Англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири марказ манбасига асосланиб.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизматининг хабар беришича, меморандум марказ директори Шовосил Зиёдов ва Анқара ижтимоий – гуманитар фанлар университети исломшунослик факультети декани профессор Али Усмон Курт томонидан имзоланди. 

Келишувга кўра эндиликда ҳар икки мамлакат илмий муассасалари ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг бой маънавий меросини ўрганиш йўлида ҳамкорлик қилади. Шунингдек, илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган конференция, семинар, кўргазма ва тренинглар ташкил этиш, икки муассаса ходимларининг ўзаро тажриба алмашиши ва малака ошириши, нашр ишлари учун кенг шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. 

Шу тариқа марказнинг халқаро ҳамкорлари сони 28 тага етди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться