Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбeкистон ва Гeрмания ўртасида халқаро шартнома кучга кириши тўғрисида

2020-10-08 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ҳукуматлари ўртасида пойтахтимизда Иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича кредит институти (KfW) маҳаллий бюросини ташкил этиш тўғрисидаги Битим кучга кирди. Мазкур ҳужжат 2019 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Халқаро шартнома Германия ҳукумати ва KfW билан биргаликда амалга ошириладиган молиявий ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини тайёрлаш ва ҳаётга татбиқ қилишда маҳаллий бюро орқали кўмаклашиш ҳамда муносабатларни мувофиқлаштириш мақсадида тузилган.
 
Мазкур Битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул этиб белгиланди.
 
Халқаро шартноманинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Манба: ЎзА

Поделиться