Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Назария билан амалиётнинг уйғунлиги келажакка пойдевор
2020-10-08 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида “Профилактика инспекторининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш фаолияти” мавзуи бўйича амалий машғулот ташкил этилди.
Унда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган курсантлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Ҳалқ қабулхонаси мудири ва Маъмурий ишлар бўйича туман судининг судьялари иштирок этди.
Машғулотдан кўзланган мақсад, курсантларда профилактика инспекторининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, бу жараёндаги мавжуд муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш, шунингдек, фуқаролар билан мулоқот қилиш маданиятини юксалтириш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича кўникма ва малакаларини янада оширишдан иборат.
Машғулот жонли мулоқот шаклида ташкил этилиб, бугунги кунда халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ҳал этишда профилактика инспекторлари билан амалга оширилаётган ҳамкорликдаги ишлар, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид мурожаатларни кўриб чиқишда профилактика инспекторларининг Маъмурий ишлар бўйича судлар билан ҳамкорлиги, бу жараёнда маъмурий-процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларни судларга тақдим этишдаги муаммо ва камчиликлар юзасидан курсантлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Бу каби машғулотлар курсантларнинг билим ва кўникмаларини янада шакллантиришга хизмат қилди.
ИИВ Академияси Матбуот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги