Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Бош вазир кубоги-2020»: энди йирик ҳисоблар деярли кузатилмади, курашда тенг кучли жамоалар қолишди...ми?!
2020-10-07 | Спорт
4 октябрь куни «Бунёдкор» футбол академиясига қарашли майдонларда старт олган «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақасида бугун 1/16 финал босқич ўйинлари якунига етди.
Таъкидлаш керак, бугун бўлиб ўтган ўйинларда у қадар йирик ҳисоблар қайд этилмади. Яна савол туғилади: жамоаларнинг савияси тенглашмоқдами ёки... Хуллас, буни олий ҳакам – ВАҚТ кўрсатади.
Бугунги ўйинлар орасида энг муросасиз кечган баҳс сифатида «УниcонУз-ФТМТМ» УК ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарама-қаршилигини кўрсатиш мумкин. Муросасиз кечган ушбу баҳсда 2-1 ҳисобида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоаси ғалаба қозонди.
Яна бир қизиқарли ўйин «Халқ банки» ҳамда «Фарғонаазот» АЖ жамоалари ўртасида кечиб, унда ҳам 2-1 ҳисоби қайд этилди. Мусобақага олис йўл босиб келган фарғоналиклар бежизга пойтахтга келишмаганини, уларнинг мақсади кубок эканини исботлашга уринмоқда.
«Бош вазир кубоги-2020». 1/16 финал
СП «CОSCОМ» – «Кафолат суғурта» компанияси АЖ – 3:1
Молия вазирлиги – Адлия вазирлиги – 0:3
«Ўзбектелеком» АЖ – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги -:+
«Халқ банки» – «Фарғонаазот» АЖ – 1:2
Олий суд – Ёшлар ишлари агентлиги – 4:1
Монополияга қарши курашиш қўмитаси – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита – 1:3
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ – Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 3:1
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – 0:4
Эртага нимчорак финал ўйинлари ўтказилади. Уларда куч синашадиган жуфтликлар билан танишинг:
«Миллий банк» – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
«Ўзбекнефтегаз» АЖ – «Ўзбеккўмир» АЖ
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – Ташқи ишлар вазирлиги
Сув хўжалиги вазирлиги – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
СП «CОSCОМ» – Адлия вазирлиги
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – «Фарғонаазот» АЖ
Олий суд – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги