Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МДҲ доирасида ахборот соҳасидаги ҳамкорликка оид маслаҳатлашув тўғрисида
2020-10-06 | МДҲ
Ўзбекистон Республикасининг МДҲга раислиги доирасида “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг ахборот соҳасидаги ҳамкорлиги” мавзусида вазирликлараро маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси тегишли таркибий бўлимлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этган видеоконференцияда коронавирус пандемияси шароитида МДҲ доирасидаги тадбирларни ёритиш, рақамли технологияларни жорий этиш ва ушбу соҳадаги имкониятлардан ахборот соҳасида фаол фойдаланиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар миллий ва хорижий ОАВ вакиллари ҳамда ахборот маконидаги янги иштирокчилар билан ишлашнинг замонавий усуллари тўғрисида фикр алмашдилар.
Манба: ЎзА