Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмонжон Шарифходжаев Қоракўл халқаро мактабида бўлди

2020-10-06 | Таълим

Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби мамлакатда ўз ўрни ва нуфузига эга таниқли илм маскани ҳисобланади.

Ушбу даргоҳ ўқувчилари бир неча йиллардан буён жаҳон майдонида мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келишмоқда. Давлатимиз раҳбари мутасаддилар зиммасига Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибасини кенг оммалаштириш ва мамлакатимизнинг барча шаҳар, туманларида ҳеч бўлмаганда биттадан шундай мактабларни ташкил этиш вазифасини юкладилар. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмонжон Шарифходжаев, Қибрай тумани ҳокими Мирагзам Миркасимов, Тошкент тумани Халқ таълими бўлими мудири Зокир Толбойев, Қибрай туман прокурори Санжар Солихов, Кибрай туман Халқ таълими мудири Элбек Тожибоев ва бир гуруҳ мактаб раҳбарлари Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафаева ҳамроҳлигида Қоракўл Халқаро математика мактабида бўлдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар илм масканида олиб борилаётган таълим жараёнлари ва эришилаётган ютуқлар билан танишдилар. “Қоракўлча” ўқитиш методологиясининг тарғиботчилари бўлган ўқитувчиларнинг ўзига хос дарсларини кузатиб, таҳлил қилдилар. Мактаб раҳбари Темир Рўзиев Халқаро математика мактабининг узоқ йиллик босиб ўтган йўли ва ўзига хос тизими ҳақида батафсил сўзлаб берар экан, қўлга киритилаётган ҳар халқаро ютуқ замирида жамоадаги устоз ва шогирдларнинг қатъий тартибга асосланган меҳнати мужассам эканлигини алоҳида таъкидлади.  

Шунингдек, меҳмонлар Халқаро математика мактабининг янги биносида ҳам бўлдилар. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 50 миллиард маблағ эвазига қад ростлаётган халқаро мақомга эга таълим маскани биноси жаҳон андозаларига мутаносиб тарзда бунёд этилаётганига гувоҳ бўлдилар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг 2019 йил 10 августдаги «Бухоро вилояти Қоракўл туманида халқаро математика мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Айни пайтда 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўрнида қурилаётган таълим муассасасига аввалги Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг бино-иншоотлари ҳам бириктирилган бўлиб, қайта таъмирдан чиқарилмоқда. Мактаб моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан жиҳозланмоқда.

Ташриф якунида Қоракўл Халқаро мактаби таълим тизимига ихтисослашган мактаблар тармоғи фаолиятини йўлга қўйиш анъанаси Қибрай тумани раҳбарияти томонидан давом эттирилишига келишилди.

Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Поделиться