Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухорода эпизоотияга қарши кураш тадбирлари давом этмоқда
2020-10-06 | Соғлиқни сақлаш
Бухоро вилоятида эпизоотияга қарши кураш тадбирлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Хусусан, вилоятнинг Олот тумани ветеринария мутахассислари томонидан сентябр ойи давомида худуддаги 19901 бош қорамол, 55372 бош қўй-эчки, 105 бош от, 114 бош эшак ва 14 бош туя куйдирги касаллигига, 14100 бош қорамол қорасон касаллигига, 126000 бош майда шохли мол чечак касаллигига қарши профилактик эмланди.
Шунингдек, 17000 бош товуқ ўлат касаллигига, 2490 бош ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланиб, бруцеллёзга серологик текшириш учун 5976 бош қорамолдан қон намуналари олинди.
Бундан ташқари, Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан ҳайвонларда учрайдиган турли юқумли касалликлар бўйича мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда аҳоли орасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси