Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида “Қизларжон” саммити ҳамда “Ёш тенгдошлар” семинар-тренинги ўтказилади

2020-10-06 | Таълим

Жорий йилнинг 12-16 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида, 19-23 октябрь кунлари Тошкент вилоятида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ва унинг доирасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган “Ёш тенгдошлар” семинар-тренинглари ўтказилади.

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Уларни ташкил этишдан асосий мақсад ўқувчи-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, ўқувчи-қизлар ўртасида АКТ саводхонлигини қўллаб-қувватлаш орқали соғлом турмуш тарзини тенгдошлар тамойили асосида тарғиб этиш, умумий ўрта таълим муассасаларидаги “Қизларжон” тўгараклари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. 

Пандемия сабабли санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида лойиҳа “Ёш тенгдошлар” дастури синовдан ўтказилаётган, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Нукус, Тахиатош ва Хўжайли туманлари, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тойлоқ, Пастдарғом, Оқдарё ва Жомбой туманлари, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Юқори Чирчиқ, Қибрай ва Бўстонлиқ туманларидаги умумтаълим мактабларида таҳсил олaётган ўқувчи-қизлар иштирокида ташкил этилди, яъни тадбирларда фақатгина белгиланган ҳудудлардаги ўқувчи-қизлар иштирок этишлари мумкин. 

Саммит ва унинг доирасидаги семинар-тренингда иштирок этиш истагида бўлган ўқувчи-қизлар ушбу ҳаволадаги анкетани жорий йилнинг 8 октябрь кунига қадар тўлдиришлари лозим. Иштирок этиш истагида бўлган ўсмир-қизлар учун қўйиладиган талаблар:

✅АКТ соҳасидаги шахсий ва профессионал билим даражасига эга бўлиш;

✅лидерлик ва коммуникатив кўникмаларига эга бўлиш;

✅хорижий тилларни билиш;

✅умумтаълим мактабларининг 9-11 синфларида таҳсил олиш.

Саммит ва унинг доирасидаги семинар-тренингда иштирокчилари рўйхати жорий йилнинг 10 октябрь куни эълон қилинади ҳамда саралаб олинган ўқувчи-қизлар ўзлари истиқомат қилаётган ҳудуддаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан (бепул) махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилади. Текширув натижасига қўра уларга тадбирда иштирок этиш йўлланмаси берилади.

“Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ҳамда “Ёш тенгдошлар” семинар-тренинги ўзини соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси сифатида синаб кўриш истагида бўлган ўқувчи-қизлар учун билим-қўникмалари ҳамда тажрибаларини бойитиш учун янги имконият.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться