Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилоятининг туристик объектлари бўйлаб медиа-тур ташкил этилди

2020-10-05 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хоразм вилояти департаменти Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар, ҳудуднинг ноёб тарихий-маданий ва меъморий обидалари билан таништириш мақсадида вилоятнинг фаол журналист ва блогерлари иштирокида медиа-тур ташкил этди. 

Икки кун давом этган медиа-турда Хоразм вилоятидаги тарихий обидалар, жумладан, Ҳазорасп туманидаги "Сулаймон қалъа", Боғот туманидаги, "Қалажиқ қалъа", Урганч туманидаги туркман ва Ўзбек халқларининг дўстлик рамзи бўлмиш “Улли ҳовли” ва Хива шаҳридаги машҳур тарихий мажмуаларга ташриф буюрилди. Медиа-турда вилоятнинг 20 нафардан зиёд журналист ва блогерлари иштирок этди. 

Блогер ва журналистлар қалъа атрофини кузатиб, маҳаллий ҳунармандларнинг сопол идидшлар ва тандирлар ясаш жараёнига ҳам гувоҳ бўлишди. Айниқса, 14 йилдан буён фаолият олиб бораётган Даврон Отамуродовнинг бадиий кўргазмаси ва шахсий устахонаси меҳмонларда ажойиб таассурот қолдирди. Меҳмонлар рассомнинг ўз асарларини яратиш жараёни ҳамда миллий рангтасвирлардан баҳраманд бўлиш баробарида рассомнинг ўзи билан ҳам суҳбат қуришди.

Шунингдек, Хоразм вилояти ҳудудида 3 минг йиллик тарихга эга қадимий "Қалажиқ қалъа" ҳам сайёҳлар диққатига сазовор бўлди.

Чўл бағридаги Шўркўл, унинг мўътадил иқлими ва тупроғи кўп дардларга даво саналгани учун бу ер туристлар билан гавжум. Уларга қулайлик яратиш учун кўл атрофида қора уйлар, чойхона ва меҳмонхоналар барпо қилинган. Медиа-тур доирасида унинг барча қатнашчилари вилоятдаги туристик объектлар ҳақида чуқурроқ маълумотларга эга бўлиб, ички туризм ривожига ўз ҳиссаларини қўшишга бел боғлашди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться