Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Бош вазир кубоги-2020»: 1/16 финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди
2020-10-05 | Спорт
4 октябрь куни «Бунёдкор» футбол академияси майдонларида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол бўйича «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақаси старт олганди. Бугун иштирокчилар 1/32 финал босқич ўйинларини давом эттиришди ва якунда энг кучли 32та жамоа саралаб олинди.
Бугунги ўйинларни мусобақа ташкилотчиларидан бири – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари жамоалари бошлаб берди. Қизғин курашлар остида ўтган ўйинда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоасининг қўли баланд келди – 3:0.
Кутилмаган натижа сифатида мусобақа фаворитларидан бири «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига имкониятни бой берганлигини айтиш мумкин. Ушбу ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 3:3. Ўзига хос омад лотореяси, яъни пенальтилар сериясида Ўзбекистон ёшларига омад кулиб боқди – 3:1.
Бугун бўлиб ўтган ўйинларда қайд этилган натижалар билан танишинг:
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари АЖ – 3:0
Халқ банки – Давлат статистика қўмитаси – 5:0
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ – 3:3, (пен. 3:1)
«Ўзагросуғурта» АЖ – Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси – 1:3
Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлиги – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси – 0:1
Давлат божхона қўмитаси – «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ – 0:5
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – «Ўзбекгидроэнерго» АЖ – 4:1
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ – Республика таълим маркази – 2:1
«Асака» банк – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – 0:0 (пен. 4:5)
«Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти МК – «Фарғонаазот»АЖ – 1:7
СП “COSCOM” – Гидрометеорология хизмати маркази – 5:0
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – “Gross Insurance” МЧЖ – 2:6
Давлат солиқ қўмитаси – Халқ таълими вазирлиги – 0:4
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – «Миллий банк» – 0:6
Олий суд – Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги – 5:0
Эртага жамоалар 1/16 финал босқич ўйинларини давом эттиришади. Уларда қуйидаги жуфтликлар куч синашади:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси – “Gross insurance” МЧЖ
«Миллий банк» – «Микрокредитбанк»
“UniconUz-FTMTM” УК – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
«Ўзбекнефтегаз»АЖ – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси – «Ўзбеккўмир»АЖ
Халқ таълими вазирлиги – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)
Олий ва ўрта таълим вазирлиги – Ташқи ишлар вазирлиги
Изоҳ: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан аппеляция хати берилган. Вазирлик Низомда кўрсатиб ўтилганидек, рақибга нисбатан билдирилаётган эътироз юзасидан тегишли ҳужжат ва фактларни тақдим этса, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ўйин натижаси ўзгариши мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги