Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илм-фан ва технологиялар вазирларининг “давра суҳбати”да Ўзбекистон томони ўз таклифларини илгари сурди

2020-10-05 | Фан

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов видеоконференцалоқа орқали ўтказилган «Илм-фан ва технологиялар вазирларининг давра суҳбати» ҳамда «Жамиятда илм-фан ва технологиялар» халқаро форумида қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Тадбирда Австралия, Канада, Миср, Ҳиндистон, Япония, Қатар, Россия, Швейцария каби 50 га яқин давлатнинг илм-фан ва технологияларга масъул вазирлари ва вазир ўринбосарлари иштирок этди.

Илм-фан ва технологиялар вазирларининг “давра суҳбати”да Ўзбекистон ўз таклифларини илгари сурди. Жумладан, Инновацион ривожланиш вазири ўз нутқида халқаро илмий-техник ҳамкорлик ва маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш лозимлигини қайд этди.

Ўзбекистонда ҳозир Германия, Россия, Беларусь, Хитой, Ҳиндистон, Туркия каби давлатларнинг олимлари билан ҳамкорлик кенг йўлга қўйилгани таъкибланиб, илмий тадқиқотлар натижаларини жамиятимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига жорий қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

“Давра суҳбати”да, шунингдек, янги билимларни яратишнинг энг муҳим шарти – илм-фандаги мавжуд маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш, ихтиролар қилишни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Маълумотлар, жумладан, билимларни тўплаш муаммосини чуқур тушуниш учун муҳим саналади. Бунда фанлараро йўналишдаги тадқиқотларнинг долзарблиги тобора ошиб бораверади. Бу ўринда, халқаро қўшма лойиҳаларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Ижтимоий, гуманитар ва табиий фанларни ўзида мужассам этган тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек, илм-фаннинг шаффофлиги йўлидаги ҳаракатлар ўз самарасини беришига бўлган ишонч “давра суҳбати”нинг бош мавзусига айланди.

«Жамиятда илм-фан ва технологиялар» форуми 2004 йил Япония ҳукумати томонидан ташкил этилган бўлиб, илм-фан етакчилари, илм-фан учун масъул идоралар раҳбарларининг норасмий шаклда мулоқотини таъминлашга қаратилган. Унда инсоният олдида турган глобал муаммолар ва уларнинг технологиялар орқали ечимлари олдида турган долзарб муаммолар муҳокама этилади.

Япония айни пайтда «Жамият 5.0» деб номланган стратегияни илгари сурмоқда. Бу жамиятнинг рақамли трансформацияси бўлиб, унга кўра барқарор ва инклюзив жамият яратилади. Илмий-техник тадқиқотлар соҳасидаги сиёсат ижтимоий ва гуманитар фанлардаги чуқур изланишлар орқали янги жамиятнинг янги қадриятларини яратиши лозим. Ҳақиқий маълумотлар, ишонч, очиқлик COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда алоҳида аҳамият касб этади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться