Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳасидаги фалсафа фанлари доктори ва фан доктори илмий даражалари учун ҳужжат қабул қилинади

2020-10-05 | Фан

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти 2021-2023 йиллар учун фалсафа фанлари доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини  мустақил ўрганиш учун ҳужжатлар қабул қилиниши ҳақида эълон қилади.  

Илмий даражаларни олиш учун очиқ йўналишларнинг долзарблиги ва талабгорлигини юқори баҳолаш қийин. 1993 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда – 26 йил давомида туризм соҳаси бўйича атиги 18 докторлик ва 40 номзодлик иши ҳимоя қилинди. Ўзбекистонда туризм соҳаси муаммоларига оид илмий-тадқиқот ишларини атиги 30 нафар мутахассис олиб боради. Соҳа мутахассислари мамлакатда туризмнинг ҳозирги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, илмий изланиш ва ишланмаларининг етишмовчилигига дуч келишмоқда. Шу боис 2019 йилнинг бошида юқори даражали туристик кадрларни тайёрлаш тизимини яратишга доир қарор қабул қилинди.

Бунинг натижасида ўтган йилнинг октябрь ойида “Туризм ўқув-консалтинг маркази” ДУК базасида Туризмни ривожлантириш институти ташкил этилди. Унинг устувор йўналишлари сифатида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ва изланишларни ўтказиш, соҳадаги долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек халқаро амалиёт ва глобал тенденцияларни ўрганиш белгиланди. Шуларнинг натижасидан келиб чиқиб, республиканинг туристик тизими фаолиятига илғор тажрибаларни татбиқ қилишга оид таклиф ҳамда тавсиялар киритилади. Жорий йилда Институтда илмий даража изланиши учун 4 йўналиш очилган: “Хизмат кўрсатиш соҳалари иқтисодиёти”, “Этнография, этнология ва антропология”, “Маркетинг” ва “Менежмент”.

2021 йилдан Институт туризм соҳасида таянч докторантура ҳамда юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича докторантурани очишни режалаштирмоқда. Бу мутахассисликни чуқур ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилувчи ишдан узилган ҳолда докторлик диссертациясига тайёргарлик кўриш ва уни ҳимоялаш учун илмий изланишлар олиб бориш имконини беради.

Мустақил изланиш олиб боришга даъвогар ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилади (тўлиқ рўйхат қуйида келтирилади).

Мустақил илмий изланишга даъвогар Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим: Маълумотнома-объективка; Магистрлик дипломи ёки олий маълумотга эга эканлиги тўғрисидаги диплом нусхаси (ихтисослик дастурлари бўйича) – фалсафа фанлари доктори илмий даражаси учун мустақил изланувчи (PhD) сифатида қайд этиш учун; Хорижда олинган фан номзоди (PhD) ёки фан доктори (DSc) ё уларга йўналтирилган бошқа илмий даражалар тўғрисидаги диплом нусхаси –  фан доктори илмий даражасига мустақил тадқиқотчи сифатида қайд этиш учун; Ўрнатилган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси; Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари; Тадқиқот ишининг қисқача мазмуни; Иш жойидан тавсифнома.

Институтда илмий тадқиқотни қабул қилиш суҳбат асносида амалга оширилади. Ҳужжатлар 2020 йилинг 15 октябрига қадар қабул қилинади. Манзил: Буюк Ипак йўли, 115 А Телефон: +71 268-73-67 (Сабохат Соатова) 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться