Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Футбол: миллий терма жамоа Эрон ва БААга қарши ўртоқлик ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда
2020-10-05 | Спорт
Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида Эрон ва Бирлашган араб амирликлари терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Вакилларимиз бўлажак ўйинларга «Бунёдкор» футбол академияси майдонларида ҳозирлик кўрмоқда.
Бугун БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев, йиғинга чақирув олган «Пахтакор» клуби аъзолари ҳамда бошқа футболчилар ҳам терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди.
Афсуски, «Насаф» клуби вакиллари Ойбек Бозоров ҳамда Ҳусниддин Алиқуловлар ўз жамоаси машғулотларида олган жароҳати сабаб ушбу йиғинни ўтказиб юборишади.
Миллий терма жамоамиз бугундан тўлиқ таркибда машғулотларни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз 8 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида Эрон билан куч синашса, 12 октябрь куни Дубайда амирликлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги