Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фахрийлар билан учрашув

2020-10-05 | Жамият

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг "Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди. Фахрийларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган қарорда  "Кексалар ҳафталиги"ни ташкил этиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Таълим муассасамизда ушбу ҳафталик доирасида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ фахрийлар билан "Уч авлод учрашуви" ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар ёши улуғ инсонларни қадрлаш халқимизга хос фазилат бўлиб, сўнгги йилларда уларга юксак даражада эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганини эътироф этишди.

Айниқса нуроний отахону онахоналаримизнинг турмуш шароитларини яхшилаш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Учрашув чоғида соҳа фидойилари ўзларининг болалик орзу-ҳаваслари, машаққатларга бой меҳнат фаолияти, хизматда эришган ютуқлари ҳақида ёшларга тўлқинланиб сўзлаб беришди. Албатта, бу каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг она Ватанимизга бўлган дахлдорлигини янада кучайтириб, уларни хизмат бурчи ва қасамёдига садоқат руҳида тарбиялашга, касбий ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади.

Зеро, ички ишлар органлари фахрийларининг касб йўли, кўп йиллик амалий тажрибаси ўқув даргоҳимиз тингловчи ва курсантлари учун чинакам ибрат мактабидир.

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться