Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат статистика қўмитасининг янги сайти ишга тушди
2020-10-04 | Технологиялар
ТОШКЕНТ, 4 октябрь. /“Дунё” АА/. Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Давлат статистика қўмитасининг янги, http://new.stat.uz манзилида жойлашган ва замонавий ахборот технологиялари талабларига жавоб берувчи веб-саҳифаси ишлаб чиқилди ва синов тарзида ишга туширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Веб-саҳифада қўмита мутахассислари томонидан тайёрланган статистик маълумотлар, ойлик, чораклик ва йиллик матбуот-релизлар, ҳисоботлар, фото ва видеолавҳалар, янгиликлар ва бошқа материаллар тақдим этилган.
Мазкур ресурс Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 3 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги