Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк Британия Элчиси билан учрашув

2020-10-03 | Сиёсат

2020 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Тошкент шаҳридаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тим Торлот билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида афғон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш, ушбу мамлакатда турли лойиҳалар, жумладан иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
 
Буюк Британия томони мамлакатимиз раҳбариятининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар жараёнига кўмаклашиш, мазкур давлатни минтақавий сиёсий ва иқтисодий жараёнларга тортиш борасида олиб бораётган сиёсатига юқори баҳо берди. Бу Афғонистондаги ҳолатни умумий тартибга солиш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани қайта тиклашга имкон яратади.
 
Афғонистондаги можарони ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг устувор йўналишлари тўғрисида ҳам батафсил фикр алмашилди.
 
Афғонистон мавзусида икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться