Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоатчилик кенгаши вакиллари пандемия даврида туризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

2020-10-02 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошчилигида соҳа фаоллари иштирокида Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ва Ўзбекистон Гидлар уюшмаси раислари, "Aznur Travel", "Asia Tour Elite", "Leo Hospitality Solutions", "PeopleTravel" МЧЖ раҳбарлари ва соҳанинг бошқа вакиллари иштирок этишди. 

Йиғилишда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Жамоатчилик Кенгаши Президент ва Ҳукумат томонидан қабул қилинган сўнгги фармон ҳамда қарорларнинг туризм соҳасидаги таъсирини таҳлил қилиш ва уларни реал шароитга мослаштиришда фаол иштирок этди. Жамоатчилик кенгаши туризм соҳаси вакилларини жалб этган ҳолда янги қонун лойиҳалари юзасидан тизимли равишда жамоатчилик муҳокамасини олиб бориб, туризм соҳасида учрайдиган муаммоларни умумлаштиради ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тавсия ва таклифлар ишлаб чиқади.

Йиғилишда турли ННТ вакилларининг туризм ва унга тегишли соҳалари  билан биргаликда Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби шакллантирилди. Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ишлаш тартиби ва функционал мажбуриятларини ҳам белгиланган.

Шу билан бирга, Жамоатчилик кенгаши аъзолари йиғилиш муассасалари, ташкилий техника воситалари билан таъминлаш, ҳамда Кенгаш фаолияти учун зарур бўлган таҳлилий материалларни тақдим этишда кўмак сўради. Қарор шунингдек туризм соҳаси самарадорлигини ошириш учун жойлардаги реал вазиятни таҳлил қилиш учун Жамоатчилик кенгаши вакилларининг ҳудудларга сафарларини молиялаштириш манбалари шакллантирилишини ҳам назарда тутади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться