Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бош вазир кубоги-2020”: иштирокчилар рақибларини билиб олишди

2020-09-30 | Спорт

Бугун пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақасига қуръа ташланди. Унда аксарият иштирокчи жамоалар ҳамда мусобақа ташкилотчилари иштирок этди.

Бу йилги мусобақаларга қизиқиш анча юқори. Буни жамоалар сонидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Агар ўтган йилги мусобақада 64 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борган бўлса, бу йил улар сони 71 тага етди. Яна бир қатор жамоалар маълум бир сабабларга кўра жорий йилги мусобақани ўтказиб юборишмоқда.

“Бош вазир кубоги-2020” мусобақалари ўтган йилги каби 11х11 форматда ўтказилади. Ҳар бир жамоа таркибидан 15 нафардан футболчи, битта жамоа бошлиғи ва мураббий ўрин олади. Ўйинчи алмаштириш чекланмаган, яъни худди хоккей ёки бошқа ўйин турларидаги каби такрорий алмаштириш ҳам бор. Ўйинлар 25 дақиқадан иборат икки бўлим давом этади.

Холислик ва шаффофлик мезонлари асосида ўтган қуръа натижаларига кўра жамоалар ўз рақибларини билиб олишди:

“Бош вазир кубоги-2020”. Ўтиш босқичи

1-жуфтлик: “Асака” банк – Маданият вазирлиги

2-жуфтлик: “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси МК

3-жуфтлик: Гидрометеорология хизмат маркази – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

4-жуфтлик: Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5-жуфтлик: Халқ таълими вазирлиги – Товар хом-ашё биржаси

6-жуфтлик: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси – Миллий банк

7-жуфтлик: Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги – “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси

1/32 финал босқичи

“Микрокредит” банк – “Узвторцветмет” АЖ

“UniconUz-FTMTM” УК – Транспорт вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – Қурилиш вазирлиги

“Ўзбекнефтегаз”АЖ – Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти МК

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси

“Ўзбеккўмир” АЖ – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Республика маънавият ва маърифат маркази – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ташқи ишлар вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – “Ўзтрансгаз” АЖ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси – Сув хўжалиги вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

“Шарқ” нашриёти – “Кафолат суғурта компанияси” АЖ

Ўзбекистон миллий телерадиокомпания (МТРК) – Молия вазирлиги

Адлия вазирлиги – Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

“Ўздонмаҳсулот” АК – “Ўзбектелеком” АЖ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – Ўзбекистон миллий электр тармоқлари АЖ

“Халқ банки” – Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

“Ўзагросуғурта” АЖ – Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита

Давлат божхона қўмитаси – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги – “Ўзбекгидроэнерго” АЖ

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ – Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази

1-жуфтлик ғолиби – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

2-жуфтлик ғолиби – “Фарғонаазот” АЖ

СП “COSCOM” (Ucell) – 3-жуфтлик ғолиби

4-жуфтлик ғолиби – “Gross insurance” МЧЖ

Давлат солиқ қўмитаси – 5-жуфтлик ғолиби

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – 6-жуфтлик ғолиби

Олий суд – 7-жуфтлик ғолиби

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться