Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбий таълимда инновацияларни жорий этишнинг аҳамияти

2020-09-30 | Таълим

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида “Ҳарбий педагогик фаолиятда инновациялар” мавзусида Республика онлайн илмий-назарий конференция бўлиб ўтди. Унда ҳарбий хизматчилар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

– Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир, – дейди Миллий гвардия ҳарбий техник институти кафедра мудири Ш. А. Акрамова. – Конференциядаги маърузам ҳам “Олий ҳарбий таълим муассасаларида “Soft Skill”ни қўллашнинг имкониятлари мавзусида бўлиб, ҳарбий таълимда янги инновацияларни жорий этишдан иборат.

Конференция иштирокчилари ҳарбий педагогик фаолиятда инновацион ёндашувнинг аҳамияти юқорилигини қайд этиб, шу асосда ҳарбий кадрларни тайёрлаш самараси, бўлажак офицерларнинг касбий фаолиятга мослашувида ҳарбий педагогиканинг ўрни, ҳарбий педагогик фаолиятнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.

Айжамал ЖАНИБЕКОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться