Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик
2020-09-29 | Хавфсизлик соҳаси
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Д. Қодиров Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси таркибида Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг еттинчи йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрди.
Шу куннинг ўзида, Д. Қодиров ва Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири Р. Рахимзода ўртасида икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Д. Қодиров Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири Р. Рахимзодага илиқ ва самимий кутиб олинганлиги учун ташаккур билдириб, икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасидаги халқаро ҳамкорлик алоқаларига алоҳида тўхталиб, жиноятчилик, терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашда ўзаро маълумот алмашишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари Ҳукуматлараро комиссиянинг еттинчи йиғилиши доирасида имзоланиши назарда тутилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси ташрифи давом этмоқда.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги