Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган мактаб очилди

2020-09-28 | Таълим

Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида Ўзбекистон маблағлари ҳисобига бунёд этилган янги умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди. 630 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-2019 йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган "Йўл харитаси"га мувофиқ бунёд этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатларини қўшничиликнинг кўп асрлик анъаналари боғлаб туради.
 
Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар мутлақо янгича қиёфа касб этмоқда. Ҳамкорликнинг янги саҳифаси икки давлат халқлари манфаатлари йўлидаги янги марраларни кўзламоқда.
 
Янги саҳифа икки давлат ўртасидаги барча соҳалар каби таълим йўналишини ҳам қамраб олган.
 
Мактабнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.
 
Замон талаблари асосида бунёд этилган таълим масканида сифатли таълим олиш учун барча имкониятлар яратилган. Мактаб физика, кимё, астрономия, биология, чизмачилик бўйича ихтисослаштирилган фанлардан амалий машғулотларни, шунингдек, ўғил болаларни металл ва ёғочни қайта ишлаш, қизларни уй хўжалиги, ошпазлик санъати ва ҳунармандчилиги бўйича меҳнат кўникмаларига ўргатиш учун индивидуал шартларга биноан амалга оширилди. Мактаб ёпиқ спорт зали, очиқ стадион, замонавий кутубхона билан тўлиқ жиҳозланган.

Манба: ЎзА

Поделиться