Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов туризм соҳаси вакилларини касб байрами билан табриклади

2020-09-27 | Туризм

27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо, барча давлатларда нишонланувчи ушбу байрам туризм соҳасини кенг тарғиб қилиш, унинг жаҳон иқтисодиётига қўшган ҳиссасини қайд этиш ҳамда турли мамлакатлар халқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришни мақсад қилган. 

2020 йил барча соҳалар қатори туризм соҳаси учун ҳам оғир келди, зеро туризм иқтисодиётнинг коронавирус натижасида энг кўп жабр кўрган секторларидан бири бўлди. Дунёнинг бирор бир мамлакати йўқки, COVID-19 асоратларидан жабр кўрмаган бўлса! Саёҳатларнинг чекланиши, соҳа хизматларига бўлган талабнинг кескин пасайиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатиш билан бирга кўплаб ишчи ўринларининг йўқолишига ҳам олиб келди.

Шундай бўлса-да, давлатимиз раҳбари томонидан шундай мураккаб бир даврда соҳанинг аҳамиятини инобатга олиб, туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Президентимиз томонидан 2020 йилнинг 19 мартида бу йўналишда илк қабул қилинган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5969-сонли фармонда ҳам, айниқса шу йилнинг 28 майида қабул қилинган “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6002-сонли фармонда ҳам туризм соҳасини қўллаб- қувватлашга қаратилган чоралар белгиланди. Уларга кўра, пандемия даврида туризм соҳаси учун қатор енгилликлар яратилиб, шу йўналишда фаолият юритувчи тадбиркорларга имтиёзлар тақдим этилди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига соҳанинг барча вакиллари номидан чексиз ташаккуримизни изҳор қилган ҳолда, келгусида, албатта, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз!

Ишонаманки, биргаликдаги ҳаракатимиз натижасида мамлакатимизда туризм соҳасини қайта тиклаб, аҳолимизнинг бандлигини, уларнинг даромадларини оширишни таъминлаймиз, пировардида иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги пандемия шароитида Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барча инсонларни Бутунжаҳон туризм куни билан самимий қутлайман! Уларга синовли даврни мардонавор енгиб келаётганликлари, соҳага кўп йиллик меҳнатлари синган ҳамкасбларимизнинг бугунга қадар биз билан бирга эканликлари учун ўз миннатдорчилигимни изхор этаман.

Сиздек фидойи мутахассисларнинг кўп йиллар давомида туризм соҳаси ривожи учун хизмат қилиши, шу йўналишда таълим олаётган ёшларни муносиб тарбиялашларига катта умид билдираман.

Ҳаётингиз мазмунли ва қизиқарли саёҳатлар ҳамда  унутилмас таассуротларга бой бўлсин! Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!  

Азиз Абдуҳакимов  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться