Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон нуфузли IDUAI форумига таклиф этилган ягона мамлакат бўлди

2020-09-27 | Соғлиқни сақлаш

28-29 сентябрь кунлари Халқаро ахборотдан умумий фойдаланиш куни (The International Day for Universal Access to Information, IDUAI) ни нишонлашга бағишланган юқори даражали онлайн муҳокама бўлиб ўтади. Унда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этади.  

Тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро архивлар кенгаши, БМТ Тараққиёт дастури, «Twitter» ижтимоий тармоғи, “Очиқ ҳукумат” ҳамкорлиги ташаббуси, «Transparency International» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси каби етакчи ташкилот ва тузилмаларнинг раҳбарияти иштирокида ўтказилмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон бу каби нуфузли форумга таклиф қилинган ягона мамлакат эканини таъкидлаш муҳим. Бу Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан шаффофлик ва эркин фикрлиликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган сиёсат натижасида  мамлакатимизда рўй берган ўзгаришлар эътирофдир.

Тадбир мавзуси: “Жонни омон сақлаб, ишончни мустаҳкамлаб, умид бағишлаб ахборот олиш”. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться